Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета «Эвертон»га қарши ўйинда (0:0) нима учун сардор Мартин Эдегорни алмаштирганини тушунтирди.
Испаниялик мутахассис ўйиннинг 62-дақиқасида кутилмаганда асосий ўйинчисини ўзгартиришга қарор қилди ва унинг ўрнига Этан Нванерини майдонга туширди.
«Эдегорни алмаштириш - бу тактик қарор. Ҳеч қандай жароҳат ёки шунга ўхшаш нарса йўқ. Лекин мен бу қандай ишлашини тушунаман. Агар Этан майдонга тушса ва гол урса, мен ажойиб алмаштиришни амалга оширган бўламан. Агар йўқ бўлса, мен сардорни захирага олган бўламан», - деди Артета.