Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Эндрикни ижарага беришни режалаштирмаяпти.
18 ёшли футболчи жорий мавсумда Карло Анчелотти жамоасида 15 та ўйинда иштирок этган бўлса, атиги бир марта майдонга тушди.
Миш-мишлар бразилияликни яқин орада ижарага бериш билан боғлайди, аммо ҳозир бундай сценарийнинг бўлиши даргумон.
Relevo хабарига кўра, номи ошкор этилмаган немис клублари аллақачон ёш форвард учун таклиф билан чиқишган - "Реал Мадрид" уларнинг ҳар бирига рад жавобини берган.













