"Барселона"нинг яна бир футболчиси Испания чемпионати ўйинида тишидан айрилди.
Якшанба куни каталонияликлар ўз майдонида “Леганес”га кутилмаганда минимал ҳисобда мағлуб бўлишди.
Учрашув давомида ярим ҳимоячи Фермин Лопес жароҳат олди - эпизодлардан бирида тишини йўқотди.
Эътиборлиси, 7 декабрь куни бўлиб ўтган "Бетис"га қарши ўйинда Дани Ольмо ҳам тишидан айрилганди. Ўшанда "Барселона" ғалаба қозона олмаганди (2:2).