Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Элдор Адҳамов: "Иштиёқ жуда кучли"

Баҳо:
+ | -

Яқинда дарвозабон Элдор Адҳамовнинг "Андижон" билан шартномасини узайтиргани тўғрисида расмий хабар бериб ўтгандик.

28 ёшли посбон ортда қолган мавсум, шартномани узайтириши сабаби ва янги мавсум режалари хусусида "Андижон" матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди:

- Аввало, ҳаммани муваффақиятли ўтган мавсум билан табриклайман. Умумий қилиб гапирадиган бўлсам, февралда Туркия йиғинида жароҳат олдим. Натижада чемпионатни жароҳат билан бошладим. Шу боис бошидаги учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Май ойида умумий гуруҳга қайтдим. Натижада аста-секин умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиб олдим.

Мен учун ҳам, жамоа учун ҳам мавсум яхши ўтди. Бунга исбот сифатида тарихда илк бор қўлга киритилган Ўзбекистон Кубогини айтишим мумкин. Суперлигада деярли 8-ўринни олдик. Иккита фронтда ўйнаб туриб бундай натижа қайд этиш жуда қийин. Тўғри, биз бундан ҳам кўпига қодир эдик. Лекин ҳар доим ўзимиз ўйлагандек бўлавермайди.  Тўғри, орада муваффақиятсиз ўйинларимиз ҳам бўлди. Аммо бу спорт. Спортда ҳар хил ҳолатлар бўлиб туради. Бундан ҳар ким ҳар хил хулоса қилади. Худога шукр, биз характер кўрсатиб, вазиятни ўнглай олдик ва биз учун ҳаммаси яхшилик билан тугади. Ўзимизга керакли натижани қайд эта олдик. Бунда жамоадаги ҳар бир футболчи ва ходимнинг ҳиссаси катта. Бунинг учун барчага раҳмат.

Мавсум тугашига иккита тур қолганида ўйлантириб қўядиган таклиф бўлди. Лекин худди бу таклифни мураббийлар штаби билганидек, ўзим билан гаплашишди. Мана, жамоам билан музокарани олиб бордик ва якунда келишдик. Келаси йили "Андижон"ни ажойиб мавсум кутяпти. Осиё Чемпионлар лигасида дебютини ўтказади ва ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли. Бундай имкониятни қўлдан чиқариб юборгим келмади.

Мавсум охирлаган сари ўзимни спорт формамни юқори даражасига чиқиб бордим. Келаси йилга олдимга Суперлига ва ОЧЛда бундан-да муносиб иштирок этиб, жамоамга ҳисса қўшиш ҳамда катта марраларни забт этиш мақсадини қўйдим. Кўтарилиш поғоналаримдан бири минимум терма жамоа даражасига чиқиш ва унинг таркибига кириш", - дейди Адҳамов.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:23, 16.12.2024.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.