Унда Фарғона вилояти полвонлари билан бирга Андижон ҳамда Наманган вилоятларидан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Якуний натижаларга кўра, 65 кг вазн тоифасида фарғоналик Қурбонали Саидвалиев, 70, 85 ҳамда 95 кг вазн тоифасида Наманган вилояти вакиллари Улуғбек Улкабаев, Жамшид Сотволдиев, Сирож Турсуновлар ғолибликни қўлга киритишди. Андижон вилояти спортчиси Қудрат Ниязов эса мутлоқ вазн тоифасида тенгсизга айланди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.













