Журналист Карлос Манфорт хабарига кўра, Каталониянинг "Барселона" клуби португалиялик 16 ёшли чап қанот ҳужумчиси Карлос Варела билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Манбанинг ёзишича, "кўк-анорранглилар" футболчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолайди.
Варела "Порту" тарбияланувчиси. У клубнинг U-15 ва U-17 таркибларида ўйнаган.