Марказий ҳимоячи Серхио Рамос янги клуб излашда давом этмоқда. 38 ёшли футболчини таклиф қилишга Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби қизиқиш билдирган.
Журналист Герман Гарсиянинг сўзларига кўра, музокаралар муваффақиятсиз якунланган ва испаниялик Аргентинага кўчиб ўтишдан бош тортган.
Серхио Рамос ўтган мавсум якунлангач, "Севиля" билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланди.