Италиялик машҳур инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳақида маълумот берди.
«Маркус Решфорд Испания лигасида тўп суришни хоҳламоқда. Англиялик ҳужумчи кетма кет 2 ўйиндан буён «Ман Юнайтед» қайдномасига киритилмади ва унинг ўзи ҳам ўз интервьюларида клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди», - деб ёзди Романо.
Аввалроқ, «Барселона» де Йонгни Рэшфордга алмашиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар чиққан эди.