Инсайдер Николо Скиранинг айтишича, марказий ҳимоячи Аксель Дисаси ва марказий ярим ҳимоячи Карни Чуквуэмека «Челси» бош мураббийи Энцо Маресканинг режаларида эмас.
Ҳар икки футболчи ҳам қишки трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этишга тайёр.
Дисаси «Монако»дан 45 миллион евро эвазига ўтганидан кейин «Челси»да 2023 йилнинг августидан бери ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Чуквуэмека 2022 йилнинг августида «Астон Вилла»дан 18 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган ва 2028 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолаган.