"Барселона" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, 23 ёшли испаниялик футболчи хизматларига "Ньюкасл" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" ўз футболчисини 25 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.













