Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Гвардиола: «Месси футболни зериктириб қўймаслигига умид қиламиз»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг янги таржимаи ҳолида Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

«Месси — такрорланмас футболчи. Биз фақат унинг футболни зериктирмаслигига умид қилишимиз мумкин. Клуб раҳбарияти ҳам у ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳамма нарсани қилиши керак. Ҳозирча бу шундай, Мессини тўхтатиб бўлмайди.

Агар Месси ёмон ўйин кўрсатса, унинг атрофида нимадир яхши бўлмайди. Унинг шахсий ҳаётида ҳукмрон бўлган хотиржамликни сақлаб қолиши учун унга кўмак беришлари керак. Умид қиламани, «Барселона» раҳбарияти Мессига кўмак бера оладиган футболчиларни сақлаб қолишга ақли етади.

Мессининг ўйини қовушмаганда, у кулмайди ва оёғига қарайди. Аслида фариштадек тимосол остида ҳақиқий «йиртқич» яширинган. У ўрнатган рекорднинг ортига яна бир болакай яширинган. Болалар эса ҳиссиётларини яшира олишмайди.

Бироқ Месси машғулотлар вақтида оғзига қошиқ солгандай умуман гапирмайди. Деярли барча машғулотларда шундай бўлади. Чунки у олдинги ўйинда алмаштирилган бўлади. Агар Месси ўйин вақтида алмаштирилса, ўша куни мураббийлар билан умуман гаплашмайди.

Иброҳимович «Барселона»даги биринчи ойида жуда машҳур эди. Месси унинг позициясида ўйнашни хоҳлади. Мен унга Иброҳимович билан бирга ўйнашини айтганимда Месси «Мен бу позицияда ўйнайман ёки умуман ўйнамайман. Кимнидир бошқа қанотга ўтказинг», деган эди.

Клуб Мессидан Неймар борасидаги фикрини сўраганида Лео «У билан шартнома имзоланг» дейиши аниқ»,- деб ёзади мураббий.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 05:18, 25.05.2013.
Ўқилди: 3946 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.