Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Дилёрбек Эрматов: «Фарғона ҳақиқати» ва «Нефтчи» мухлисларидан узр сўрайман»

Баҳо:
+-1 | -

Хабарингиз бор, “Нефтчи” клуби Олий лиганинг “Гулистон”га қарши 8-турида “Гулистон” жамоасини қабул қилди ва ўша ўйинда киритилган биринчи голдан кейин ҳимоячи Дилёрбек Эрматов мухлислар томон “Фарғона ҳақиқати” газетасини йиртиб, отганди. Вилоятнинг бош газетасида клуб шаънига танқидий мақола чоп этилган. Ушбу ҳаракати учун футболчи мухлислардан ва таҳририятдан узр сўради.

“Гапнинг рости, газетада эълон қилинган танқидий мақолани ўқиб, таъсирлангандим. "Гулистон" билан бўлган ўйинда, аслида, ана шу мақолага жавоб сифатида мен ҳам, қолган футболчилар ҳам яхшироқ ўйнаб, ишончли ғалабага эришиш ниятида майдонга тушгандик.

Мен жамоадошларим кўмагида биринчи голни киритгач, "Нефтчи" газетада ёзилганидек қолоқ жамоа эмас, биз ҳали юқори ўринларга чиқамиз, деган эҳтиросли туйғулар билан ўзимни идора қила олмай қолдим ва шу пайт қўлимга тушиб қолган газетани йиртиб, мухлисларга отиб юбордим. Шу пайтда ўз ҳаракатларимга ўзим баҳо беролмасдим. Чунки қаттиқ ҳаяжонда эдим. Қилган ишим нотўғри бўлганлигини кейинроқ англаб етдим. Очиғини айтсам, қилмишимдан пушаймонман. Бу хатти ҳаракатимни оқлай олмайман. Билмай, ёшлигим туфайли хатога йўл қўйдим.

"Фарғона ҳақиқати" таҳририяти ва "Нефтчи" жамоаси мухлисларидан мени кечиришларини илтимос қиламан. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда бераман. Бу воқеа менга катта сабоқ бўлди. "Нефтчи" жамоасининг яхши натижаларга эришишида бор маҳоратимни ишга соламан. Айбимга иқрорман. Яна бир бора барчадан узр сўрайман”, дейди “Нефтчи” жамоаси ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов.

«Фарғона ҳақиқати» газетасидан олинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 25.05.2013.
Ўқилди: 6954 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.