Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

«Гулистон» ўз майдонида яна ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

«Гулистон» жаомаси ўз майдонида мағлубиятсиз ўйинлар сериясини давом эттирмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Олий лигада 4-ўринда бораётган Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин бошидан фаол ҳаракат қила бошлаган сирдарёликлар 35-дақиқага келиб нафақат қисқа ҳисобни очишди, балки орадан 2 дақиқа ўтиб 2та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга ўтиб олишди.  Сарвар Жўраев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етазиб берди ва Алишер Шоғуломов 14 метрдан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Носир Отақўзиев эса жамоадоши — Усмонхжуаев томонидан майдон марказидан етказиб берилган узатмадан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва имкониятдан самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари кўтаринки кайфиятда бошлашди. Учрашувнинг 52-56 дақиқаларда Алишер Шоғуломов 3 марта жуда қулай имкониятларга эга бўлди, аммо улардан фойдалана олмади. Шунга қарамай, Алишер фаол ўтказганини таъкидлаш лозим.

Кейинги дақиқаларда бекободликлар ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет ҳужумлар уюштиришган бўлса, гулистонликлар тўп назоратига кўпроқ эътибор қаратишди. Рустам Мирсодиқов шогирдлари 85-дақиқада ҳисобни биттага қисқартиришди — Миртўра Акбаров дарвозабон билан бирга-бир вазиятда гол муаллифига айланди.

Қолган дақиқаларда “Металлург” ҳисобни тенглаштиришга уринмади. “Гулистон” эса ўз очколарини 14тага етказиб, кучли олтиликка мустаҳкам ўрнашиб олди.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 9-ТУР
«ГУЛИСТОН» – «МЕТАЛЛУРГ» - 2:1 (2:0)
Голлар: Алишер Шоғуломов (35), Носир Отақўзиев (37) — Миртўра Акбаров (85).
«Гулистон»: Хислат Чилматов, Иброҳим Раҳимов, Акбар Саттаев, Раббим Ҳасанов, Носир Отақўзиев, Собир Усмонхўжаев (Алишер Эргашев 71), Алишер Шоғуломов (Хуршид Йўлдошев 59), Бобур Акбаров, Миржалол Қурбонов, Сарвар Жўраев, Иляс Хайров (Константин Боев 46).
«Металлург»: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Умид Тожимов, Дилмурод Каримов (Миртўра Акбаров 69), Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Шуҳрат Йўлдошев, Александр Ковалёв, Даврон Каримқулов (Нозим Эсонов 74), Сардор Расулов (Мирғиёс Сулаймонов 46)
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Т.Галеев.
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:24, 25.05.2013.
Ўқилди: 3274 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.