Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль жароҳатидан сўнг уни кутилмаганда ким кўпроқ қўллаб-қувватлаганини айтди.
"Бу Диего Симеоне эди. У футболни жуда яхши кўрадиган инсон, мен унга қойил қоламан, агар бизнинг рақобатимизни ҳисобга олмасангиз, албатта. Ўйлайманки, бу спортга қарашларимиз ўхшаш, биз унга бор ҳиссиётларимизни берамиз. Мен унинг қўллаб-қувватлаш хабарини эслайман", - дея Карвахаль сўзларини келтиради Marca.
32 ёшли испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.