Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Ҳасанбой Дўсматов: «2025 йилги ЖЧда ҳам ғалаба қозонмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Миллий спорт мукофоти-2024” тантанали тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди. Шубҳасиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг ҳар бир қаҳрамонлари бу номга лойиқ. Боксчимизнинг ўзи ҳам тадбирдан сўнг бу фикрни тасдиқлади.

– Энг яхши эркак спортчи номинацияси учун рақобат катта эди. Сиз ўзингиз бу номинацияда ғолиб бўлишингизни кутганмидингиз?

– Бу номинацияга номзодим қўйилганини эшитганимдаёқ жуда ҳам хурсанд бўлдим. Тўғриси, шунча номзодлар орасида мени танлашларини кутмаган эдим. Чунки бу номга даъвогарлар кўпчиликни ташкил қилган. Бу йил ўзбекистонлик спортчилар ўзлари иштирок этган асосий мусобақаларда юқори натижаларга эришди. Мукофот менга берилгани билан аслида барчамизники деб биламан. Бунга Париждаги ҳамма қаҳрамонлар ҳақли.

– Бу эътироф сиз учун нимани билдиради?

– Бундай ном менга катта мотивация берди. Энди ҳозирги даражамни тушириб юборишга ҳаққим йўқ. Барча юртдошларимиз мендан ҳар бир жангда ғалаба кутади ва улар истаган чиройли боксни кўрсатиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этаман.

– 2025 йил учун режаларингиз қандай?

– Келаси йил ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилади. Шунингдек, профессионал бокс бўйича ҳам бир неча жанг ўтказишни режа қилганман. Насиб қилса, буларнинг барчасида ғалаба қозониб, навбатдаги чемпионликларга эришишни олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:12, 27.12.2024.
Ўқилди: 1072 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.