"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Эвертон"га қарши ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан гаплашмаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг 18-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Эвертон”ни мағлуб эта олмади (1:1).
Иккинчи бўлимда Холанд пенальтидан фойдалана олмади.
"Мен Холанд билан гаплашмадим. Жамоани табриклаб, яхши ўйин ўтказганимизни айтдим. Ҳозир қилишимиз керак бўлган ягона нарса - машғулотларни давом эттириш, тикланиш ва «Лестер»га яхши тайёргарлик кўриш", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Хтра.