"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 19-туридан ўрин олган "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг (2:0) жамоаси вингери Савио ҳақида фикр билдирди.
"Мен Савиодан жуда мамнунман. У исботлай оладиган ақл бовар қилмайдиган қобилият ва фазилатларга эга.
Мен у учун жуда-жуда хурсандман", - деди Гвардиола.
20 ёшли бразилиялик кечаги ўйинда гол урди ва голли узатмани амалга оширди.