Футбол мутахассиси Гари Линекер “Ливерпул” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Трент "Реал"га ўтса ажойиб бўлади. У клубда катта муваффақиятга эришади. Мухлислар унинг узатмаларига қойил қолишади. Ҳозир у фаолиятининг чўққисида турибди", - деди Линекер.
Жорий мавсумда Александр-Арнольд барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.