Кириш Регистрация
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон 3-0 Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург 0-0 Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК

Зоминда 7та гол

Баҳо:
+ | -

Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган “Сўғдиёна” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги “қўшнилар” баҳсини томоша қилиш учун беш мингдан ортик мухлис йиғилди. Мухлисларнинг ҳеч бири ўйинни кўриш учун келганидан афсусланмаган бўлса керак, ҳаттоки Самарқанддан келган 200 га яқин ишқибозлар ҳам. Боиси, ўйинда улар 6та голнинг гувоҳига айланишди.

Гол киритилган дақиқалар ва комбинациялар:

40-дақиқа. Сирож Сайфиев ўнг қанотдан пастлаб жарима майдонига ошириб берган тўпини Абдулла Набиев қийинчиликсиз дарвозага йўллаб ҳисобни очиб берди — 0:1.

47-дақиқа. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Илёс Қурбонов меҳмонлар дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

58-дақиқа. Бурчакдан ошириб берилган тўпни Ренат Байрамов боши билан дарвозага йўллаб, жиззахликларни олдинга олиб чиқди — 2:1.

62-дақиқа. Владимир Киликевич боши билан дарвозага зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

78-дақиқа. Акмал Абдураҳмонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозани ишғол қилди — 3:2.

85-дақиқа. Муроджон Тошматов жарима майдонида қулай вазиятга чиқди ва дарвоза томон кучли зарба йўллаб ҳисобни 4:2 кўринишига олиб келди.

90+3-дақиқа. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Владимир Киликевич бош билан дарвозани ишғол қилди — 4:3.

ОЛИЙ ЛИГА-2013. 9-ТУР
«СЎҒДИЁНА» (Жиззах) – «ДИНАМО» (Самарқанд) 4:2 (0:1)
Голлар: Илёс Қурбонов (47) , Ренат Байрамов (58), Акмал Абдураҳмонов (78), Муроджон Тошматов (85) - Абдулла Набиев (40), Владимир Киликевич (61, 90+3)
Огоҳлантиришлар:  Илҳом Комилов (28), Жалил Кимсанов (36), Тўлқин Мирзаев (39) Азамат Бобожонов (84)
«Сўғдиёна»: 1.Александр Меленчук, 3.Илҳом Комилов, 5.Илёс Қурбонов (21.Акмал Абдурахмонов, 75), 6.Муроджон Тошматов, 7.Расул Ҳайитов (14.Ренат Байрамов, 46), 9.Хуршид Йўлдошев, 13.Жалил Кимсанов, 19.Сирож Ҳамроев, 22.Ориф Мамажонов, 24.Элёр Орипов, 41.Аюбхон Нўъмонов (2.Жаводулло Ибрагимов, 80).
«Динамо»: 27.Андрей Мельничук, 5.Ахрол Рисқуллаев, 6.Акмал Бозоров, 9.Владимир Киликевич, 10.Тўлқин Мирзаев, 16.Акмал Холмуродов, 17.Абдулла Набиев, 18.Сирожиддин Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов, 22.Фирдавс Абдусалимов, 24.Темур Дадашев.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Э.Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро).
2013 йил 26 май. Зомин. 5000 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:29, 26.05.2013.
Ўқилди: 3784 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.