Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Роналду келажагини 30 январгача ҳал қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 январга қадар ўз келажагини ҳал қилишга интилади, деб ёзади AS CNN телеканалига таяниб.

39 ёшли португалияликнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнида тугайди ва ҳозирда у бошқа клублар билан музокаралар олиб бориши мумкин.

Аввалроқ "Ал-Ҳилол" Роналдуга қизиқиши ҳақида маълумотлар бор эди ва бундай трансфернинг афзалликларидан бири "Ал-Ҳилол"нинг "Ан-Наср"дан фарқли ўлароқ клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишидир.

Бу мавсумда Роналду клуб ва терма жамоа сафида 24 та ўйинда 21 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:30, 03.01.2025.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.