Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОКМК Авазбек Ўлмасалиев билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

ОКМК профессионал футбол клуби марказий ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев билан шартнома муддати икки йилга узайтирилди. Эндиликда тажрибали футболчи 2026 йилнинг сўнггига қадар «кончилар» шарафини ҳимоя қилади.

Авазбек Ўлмасалиев 2024 йилги Суперлига мавсумида ОКМК ФК сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, жами 1074 дақиқа давомида самарали ҳаракат қилган ва 2 та гол урган. Шунингдек, ҳимоячи Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 та ўйин ўтказиб, жами 267 дақиқа давомида майдонда ҳаракатланган ва 2 бор голли узатмани амалга оширган.

"24 ёшли иқтидорли футболчи Авазбек Ўлмасалиев ОКМК ФК жамоасининг аҳил оиласида ўзининг муҳим ўрнини мустаҳкамлаб, жамоанинг стратегик режаларида асосий фигуралардан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Унинг барқарор ўйини, ишончли ҳимояси ва майдондаги етакчилик қобилиятлари нафақат жамоа мураббийлари ва раҳбарияти томонидан, балки клуб мухлислари томонидан ҳам юксак эътирофга сазовор бўлиб келмоқда", — дейилади ОКМК матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 21:25, 03.01.2025.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.