Англиянинг "Плимут" клуби клуб ҳақида ҳужжатли фильм яратишдан бош тортди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
Аввалроқ, Уэйн Руни бошчилигида клубнинг Чемпионшипда жон сақлаб қолиши ҳақида фильм суратга олиш режалаштирилган эди. Кадрлар Netflix ёки Amazonга сотилиши режалаштирилганди.
Бироқ англиялик мураббий ишдан бўшатилгач, бу режалардан воз кечилди. Тахминларга кўра, бу Рунининг ғояси бўлган.
Қолаверса, клуб раҳбарияти бу суратга олиш ишларидан норози бўлиб, бу футболчиларни машғулот жараёнидан чалғитади, деб ҳисоблаган.
Эслатиб ўтамиз, Руни қўл остида "Плимут" 14 та ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозониб, лигада сўнгги ўринга тушиб қолганди.