"Ювентус" вингери Кенан Йилдиз Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"га қарши ўйинда ҳисобни очди, аммо якунда жамоаси барибир мағлуб бўлди - 1:2.
19 ёшли туркиялик футболчи ўйиннинг 21-дақиқасида рақиб дарвозасига тўп киритди.
Бу Йилдизнинг Италия Суперкубогидаги илк учрашувидаги илк голи бўлди. У аввалроқ А Серия, Чемпионлар лигаси, Италия кубоги ва Туркия терма жамоасидаги дебютида гол урган.