Шанба куни Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси Дани Ольмо ва Пау Викторни "Барселона" таркибида рўйхатдан ўтказишни рад этганини эълон қилди. Каталония клуби ўзи учун салбий қарорга муносабат билдирди.
"Барселона" бугун қабул қилинган қарорга қаршилигини билдиради. Клуб Олий спорт кенгашига апелляция беради," - дея клубнинг изоҳидан иқтибос келтирди «Marca».
Умуман олганда, "Барселона" клуб таслим бўлиш ниятида эмаслигини тасдиқлади. Агар Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказиб бўлмаса, бу футболчилар мавсумнинг иккинчи қисмида ҳеч қайси турнирда қатнаша олмайдилар.