Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликин Euro-Futbol.Ru интернет нашрига берган интервьюсида “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессининг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, унинг ёзда нафақага чиқиши даргумон. У футболни яхши кўради, у ҳеч қачон қаттиқ стрессга дучор бўлмаган, шунинг учун у узоқ вақт ўйнай олади деб ўйлайман.
Агар Месси нафақага чиқса, биз футболнинг гўзаллигини йўқотамиз. Аммо ҳаёт шундайки, барча яхши нарсалар қачондир тугайди", - деди Буликин.