Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўз сафини яна бир нафар футболчиси билан тўлдирди. Бугун ёш ва истеъдодли футболчи Шерзод Комилов термизликлар билан шартномани имзолади.
22 ёшли футболчи универсал ўйинчи ҳисобланади. Комилов турли позицияларда ўйнай олади. Ҳам таянч ярим ҳимоясида, ҳам ҳимоя марказида. Диққатга сазовор яна битта жиҳат бор, "Сурхон" охирги мавсумларда ёш футболчиларни кашф қилиш бўйича етакчилик қилмоқда ва Шерзод Комилов ҳам ўз ёш тоифасида келажаги порлоқ футболчи ҳисобланади.
Бундан олдин Комилов "Локомотив" ҳамда "Олимпик" жамоаларида ўйнаган.
Шерзод Комилов
Ампуаси: Ярим ҳимоячи (либеро)
Transfermarkt нархи: 100.000 евро
"Янги футболчимизга "Хуш келибсиз" деб айтамиз ва "Сурхон"да омад тилаймиз" - дейилади термизликлар баёнотида.