“Интер” Италия Суперкубоги финалида “Милан”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Интер" футболчиси Федерико Димарко муваффақиятсизлик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дерби учрашувларида ҳар доим кичик деталлар масалани ҳал қилиб кетади. 2:0 ҳисобида олдинда бўлган ҳолда ютқазмаслигимиз керак эди.
Бу бизнинг даражамиздаги жамоа билан содир бўлмаслиги керак, "Милан"ни мақташим керак, чунки улар жуда яхши ўйин ўтказди.
Энди биз хатоларимизни таҳлил қиламиз", - деди Димарко pianetamilan.it сайтига.