Кириш Регистрация

"Барселона" Олий спорт кенгашига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Дани Ольмо билан боғлиқ вазият юзасидан Олий спорт кенгашига мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) “Барселона” Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказишдан бош тортганини эълон қилган эди.

Каталония клуби ишни зудлик билан кўриб чиқишни сўраб, Спорт Олий Кенгашига (CSD) мурожаат қилди. Агар “Барселона”нинг футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаси маъқулланса, Ольмо ва Виктор Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетик”га қарши ўйнашлари мумкин бўлади.

CSD юридик хизматлари аллақачон "Барселона"нинг 52 саҳифа ва 60 ҳужжатдан иборат сўровини ўрганмоқда. "Кўк-анорранглилар" яқин соатларда қарор қабул қилинишини кутмоқда.

Агар CSD ҳукми салбий бўлса, "Барселона" беш кун ичида судга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 21:22, 07.01.2025.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.