"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик "Атлетик Бильбао" билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.
"У биз билан уч-тўрт марта машғулот ўтказди, у эртага ўйнашга тайёр. Балки у асосий таркибда майдонга тушар. Менимча, у тайёр", - деди немис мутахассиси.