Ҳозирда эркин агент бўлиб турган Лорис Кариус фаолиятини ўз ватани Германияда давом эттиради.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 31 ёшли немис Бундеслига-2 иштирокчиси "Шальке-04" билан шартнома имзолайди.
Голкипер бугун, 10 январь жума куни тиббий кўрикдан ўтади.