Кириш Регистрация

UFC. Богдан Гусковнинг жанги бекор бўлди, Рамазон Темировники эса тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

19 январь куни АҚШда UFC-311 турнири ўтказилади.

Ушбу мусобақа доирасида ўзбекистонлик MMA устаси Богдан Гусков бразилиялик Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилиши керак эди. Аммо Уокер жароҳат олди ва ушбу жанг ўтказилмайдиган бўлди.

Ҳозирча Гусковга бошқа рақиб берилиш ёки берилмаслиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Яна бир ўзбекистонлик MMA устаси Рамазон Темиров 1 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC турнири доирасида америкалик Чарльз Жонсонга қарши октагонга чиқади. UFC матбуот хизмати шу ва карддан ўрин олган яна икки жангни расман тасдиқлаб, унинг постерини ҳам намойиш этди.

Маълумот учун, Чарльз Жонсон айни пайтда вазн рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. У MMA’да 17 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Ҳозирда 4 та ғалабали серия билан келмоқда. 33 ёшли Жонсон сўнгги жангини 2024 йилнинг 19 октябрь куни UFC Fight Night 245 турнири доирасида Су Мудаэржига қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. Темиров эса 13 октябрь куни АҚШ вакили Си Жей Вергарани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, UFC’даги биринчи жангини муваффақиятли якунлаган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:27, 11.01.2025.
Ўқилди: 2015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик