"Рома" дарвозабони Мэттью Райан клубни тарк этиши мумкин.
Хабарларга кўра, 32 ёшли австралиялик голкипер римликлар сафида ўйин амалиёти олмаётганидан норози.
Унинг шартномаси келаётган ёзда якунланади. У жорий мавсумда 1 та ўйинда 1 та гол ўтказиб юборди.













