Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Карло Анчелотти: «Бир ўйинчи кўп бўлиб қолганимизга қарамай, ҳеч нарса ярата олмадик»

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти Испания Суперкубоги финалида «Барселона»нинг устунлигини тан олди.

– Ҳақиқатга тўғри қараш керак. Биз ҳимояда ёмон ўйнадик, рақиб осонликча гол уришга муваффақ бўлди. Жамоавий ҳам, шахсий даражада ҳам яхши ҳаракат қилмадик. Бу бизга нохуш таъсир қилди.

– Лука ва Тчуаменининг ўйинига қандай баҳо берган бўлардингиз?

– Мен ҳеч кимни алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Биз ҳимояда ёмон ўйнадик. Жамоага жипслашган ҳаракат етишмади. Ҳимояни яхшироқ ташкил қилишимиз керак.

– Жамоанинг ўйинини бир ўйинчи кўп қолгандан кейинги даражаси сизга ташвиш туғдиряптими?

– Ўйин биринчи дақиқадан охиригача ёмон ўтди. Бир ўйинчи кўп бўлиб қолганимизга қарамай, ҳеч нарса ярата олмадик. Мен учун бутун ўйин ғамгин кечди.

– Агар рақиб ўйинчини четлатмаганида, ютқазиш янада оғирроқ бўлган бўлармиди, деб қўрқмайсизми?

– Рақиб ўйинчи четлатилгандан кейин вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, деб ўйлагандим. Бошқа нарса ҳақида ўйламадим.

– Ўзингизни нотўғри қарор қабул қилгандек ҳис қилмадингизми?

– Бу ўйинда яхши ҳимоя қилиш муҳим эди. Биз ҳимояни ёмон ташкил қилдик ва «Барселона» ғалабага муносиб ўйнади. Улар биздан яхшироқ бўлди, – деди «Реал» бош мураббийи.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:29, 13.01.2025.
Ўқилди: 3550 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик