Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Фернандеш: "Роналду ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади"

Баҳо:
+ | -

Бруну Фернандешнинг фикрича, Криштиану Роналду ЖЧ-2026дан кейин терма жамоада қолади.

"Мен нафақат ишонаман, балки бу содир бўлишига деярли ишончим комил. Агар Криштиану Роналду терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш орзусига эриша олса - бу нафақат ўзи, балки барчамиз португалияликлар учун ажойиб бўларди. Биз ҳақиқатан ҳам мамлакатимизга соврин олиб келишни хоҳлаймиз. Унинг учун футболимиздаги асосий фигура сифатида бу фаолиятидаги энг яхши якун бўларди.

Агар у жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхташни хоҳлайдими ёки бироз вақт қолишни хоҳлайдими, билмайман. Ҳар доим яхшиланадиган ва ўрганадиган нарса бор. Кўриб турибсизки, Криштиану ҳар йили кўпроқ нарсани хоҳлайди, яхшироқ бўлишни хоҳлайди. Ҳали ҳам шубҳа қиладиганлар учун у кўпроқ ва кўпроқ қилади. Биз учун асосийси жаҳон чемпионатига чиқиш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналдуни ва ватанимизни севадиган барчамизнинг орзуси.

Криштиану учун иккита энг муҳим соврин - Евро ва Жаҳон чемпионатини қўлга киритган ҳолда терма жамоадаги фаолиятини якунлаш катта ютуқ бўларди. Португалия бунга ҳеч қачон эриша олмаган. Агар Португалия жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, уни фақат бир кун эмас, балки бутун бир ҳафта нишонлаган бўларди" - деди Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 21:53, 14.01.2025.
Ўқилди: 1457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик