Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

"МЮ"нинг собиқ посбони: "Левандовски дунёнинг энг яхши футболчиси"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ва Польша терма жамоасининг собиқ дарвозабони Томаш Кушчак ўз ҳамюрти, "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскини тарихдаги энг яхши футболчи деб билишини айтди.

"6-7 йил давомида ажойиб ўйин кўрсатаётган, кейин жароҳат олган ёки бошқа клубга ўтишда муаммоларга дуч келган кўплаб ўйинчиларни кўринг, улар атрофида худди шу шон-шарафни сақлаб қолиш учун кучсизроқ лигага ўтишади. Агар Левандовскининг бутун фаолиятини оладиган бўлсак, менимча, у ҳамон тарихдаги дунёнинг энг яхши футболчиси.

Шубҳасиз, кўпчилик менинг фикримга рози бўлмайди, чунки бошқа фантастик футболчилар ҳам бор. Лекин мен буни польшалик ва менинг дўстим бўлгани учун айтяпман. Бу менталитет масаласи. Левандовскининг фаолияти, урган голлари ва ютуқларига қаранг. Яқинда у Германия чемпионати тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди. Бу алоҳида ютуқ.

Дўстларим билан Робертни муҳокама қилсак, футболнинг гўзаллиги ҳақида эмас, статистика ҳақида гаплашамиз. Роберт - ижрочи, у жарима майдончаси ўйинчиси. У қаерда ўйнамасин, у доим бир хил. Биз кучли чемпионатлар ҳақида гапиряпмиз" - деди Кушчак Goal нашрига.

36 ёшли Левандовски ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган The Best мукофотининг икки карра соҳиби (2020, 2021). Жорий мавсумда польшалик ҳужумчи "Барселона" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда 26 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:03, 14.01.2025.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.