"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рональд Араухонинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. "Ювентус" марказий ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
"Мен Араухонинг келажагига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. У биз билан эканлигидан жуда хурсандман", - деди Флик.
Рональд Араухонинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.