Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
Foot Mercato хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси "Чикаго Файр" билан музокаралар олиб бормоқда.
Америка клуби бразилиялик футболчини январда сотиб олмоқчи ва у билан икки йиллик шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.
Неймар 2023 йилнинг октябридан 2024 йилнинг октябригача тиззасидаги хоч боғлами ёрилиб кетгани учун майдонга тушмаганди. Бу мавсумда у бор йўғи иккита ўйин ўтказди.