Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

Ракитич: "Мен ўйнаган пайтдаги "Барселона" Гвардиола давридаги жамоадан кучли эди"

Баҳо:
+ | -

Иван Ракитич ўз вақтида "Барселона"да унга мотивация етишмаганини айтди.

- 2014/15 йилги мавсумда треблни қўлга киритганингиздан сўнг, фаолиятингизда яна бир нечта Чемпионлар лигаси унвонларини қўлдан бой бераётганингизни очиқ тан олдингиз. Нима хато кетди?

- Футбол жуда тез суръатда ўтадиган спорт тури ва агар муҳим дақиқаларда сиз 100 фоиз тайёр бўлмасангиз... Мен ҳар доим бир хил нарсани айтаман, жуда ҳурмат билан, лекин натижага эришиш учун бизга бу "плюс" етишмаётганди. Биз даражани ҳатто 1 фоизга ҳам тушира олмаймиз. "Реал Мадрид" бунинг устаси ва бу тасодиф эмас.

Савияга келсак, менимча, биз кўп йиллардан буён яққол яхшироқ жамоа бўлиб келганмиз, аммо бу устунликдан тўғри фойдалана олмадик. Футбол оламидаги кўп одамлар худди шундай фикрда. Бошқалар озми-кўпми бунга лойиқ эди, демайман. Бу умуман боғлиқ эмас. Мен фақат "Барселона" ҳақида гапиряпман. Ўйлайманки, биз бундан кўпроқ фойда олишимиз мумкин эди ва бу биз учун жуда афсусланарли.

- Чунки Ракитич учун унинг "Барселона"си Гвардиола жамоасидан ҳам яхшироқ.

- Ҳар бир даврда ажойиб жамоалар бўлади ва менимча, биз Чемпионлар лигасида рақибларимиздан анча кучлироқ ғалаба қозонганмиз. Ва кейин, менимча, бизни кўпроқ интилишга "итариб юборадиган" одам етишмади. Ўйлайманки, шу маънода ўша йили Хави бизда қолиши муҳим эди. Кейин у кетди ва балки кийиниш хонасида бизга кучли етакчи етишмай қолди. Бу тафсилотлар жуда муҳим, чунки, менинг фикримча, бу жамоа тарихдаги энг яхши жамоа эди", - деди "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 14:09, 16.01.2025.
Ўқилди: 1974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz