Эрлинг Холанд "Ипсвич"га қарши ўйиндаги ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси АПЛнинг 22-турида жамоасининг бешинчи голини урди. Бу 57-дақиқада вингер Жереми Докунинг узатмасидан кейин содир бўлди.
Норвегиялик футболчи сўнгги тўртта ўйинда тўртта гол урди. Унинг жорий чемпионатда жами 17 та голи бор, у фақат "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳдан (18) ортда қолмоқда.













