Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Лахиялов: "Хвича юрак амрига эргашди"

Баҳо:
+ | -

"Терек" (ҳозирги "Ахмат") клубининг собиқ ҳужумчиси Шамил Лахиялов 23 ёшли вингер Хвича Кварацхелиянинг "Наполи"дан "ПСЖ"га ўтганига баҳо берди.

"Хвичанинг трансфери Россиядаги спорт жамоатчилиги орасида турлича муносабатга сабаб бўлди. Кўпчилик Хвичани Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун катта амбицияларга эга бўлган клубга ўтишини кутганди.

Чунки “Манчестер Сити”, “Барселона” ва бошқа кўплаб клублар Кварацхелияга даъвогар сифатида қайд этилганди. Аммо Хвича бошқача танлов қилди. У юрак амрига эргашган бўлса керак.

Шу аниқки, молиявий нуқтайи назардан, унга «ПСЖ» яхшироқ шарт-шароит таклиф эта олган. Спорт таркибий қисмига келсак, менимча, Франция чемпионатининг даражаси Италия чемпионатидан анча пастроқ.

Бу лигаларда ғолибликка даъвогар бўлган жамоаларга назар ташласангиз ҳам бу маълум бўлади. Италияда кучли тўртликдан жой олиш учун еттита клуб курашмоқда.

Францияда эса "ПСЖ"га жиддий қаршилик кўрсата оладиган битта-иккита, максимал учта жамоа бор.

Шунинг учун ҳам Италияда шиддатли ўйинлар кўпроқ бўлади.

Кўрамиз, Хвича Париж клубига асосий мақсад - Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишларига ёрдам бера оладими? Лекин, албатта, мен бунга шубҳа қиламан", - деди Лахиялов.

Киритилди: 12:00, 20.01.2025.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик