Таниқли журналист Пирс Морган АПЛ доирасидаги Лондоннинг "Арсенал" ҳамда Бирмингемнинг "Астон Вилла" клублари ўртасидаги ўйин натижасига муносабат билдирди.
Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
"Бу ҳақиқий аҳмоқлик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб ҳамма нарсани йўқотиш аламли. "Арсенал" чемпион бўлишни хоҳламайдими?
Артета, ҳозироқ билетингни ол. У “Ливерпул”га олтин медалларни топширди”, - дея хабар қолдирди журналист ижтимоий тармоқларида.