Миш-мишларга кўра, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Европанинг бошқа топ-лигасига ўтиши мумкин.
29 ёшли футболчи "шаҳарликлар"да камдан-кам ҳолларда асосий таркибда майдонга туша олади, шу боис ҳам матбуотда унинг кетиши мумкинлиги ҳақида тинимсиз гап-сўзлар бўлмоқда.
The Sun хабарига кўра, "Интер" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари Грилишнинг ҳолатини диққат билан кузатиб боришмоқда.













