Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронда йиғин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси июнь ойида Эронда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси 7-14 июнь кунлари Эрон пойтахти – Теҳрон шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Режага кўра, йиғин давомида футзал бўйича Эрон терма жамоасига қарши иккита, шунингдек, Эрон футзал лигаси клубларига қарши иккита, жами – тўртта учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Терма жамоа мураббийлари Эрон йиғини учун Ўзбекистон чемпионати вакилларидан «Локомотив», «Ардус», «Максам-Чирчиқ», «Пахтакор», Қозоғистоннинг «БТА-Футзал» жамоаларидан жами 16 нафар ўйинчи чақиришни режалаштирган.

Эрон йиғини 26 июнь – 6 июль кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё ўйинлари арафасидаги муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, қуръа натижаларига кўра, Осиё ўйинлари гуруҳ босқичида ўзбекистонлик футзалчилар Афғонистон ва Қатар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Эрон йиғинига чақирилган ўйинчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Николай Кравченко («Ардус»), Клим Тюгаев («Максам-Чирчиқ»), Олег Тукмаков («Пахтакор»), Рустам Умаров («Локомотив»).
Ўйинчилар: Нодир Элибоев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Жавлон Аноров («Локомотив»), Шуҳрат Тожибоев («Ардус»), Дилшод Ирсалиев («Ардус»), Дилшод Раҳматов («Ардус»), Олег Холмуҳамедов («БТА-Футзал», Қозоғистон), Даврон Чориев («Локомотив»), Жамолиддин Шарипов («Ардус»), Фарҳод Абдумавлонов («Ардус»), Артур Юнусов («Ардус»), Ғулом Мамажонов («Локомотив»).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 16:17, 30.05.2013.
Ўқилди: 4129 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5000]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [4965]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4040]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2881]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2634]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2367]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2357]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2026]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1763]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1756]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик