"Вест Хэм" марказий ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо "Ювентус"нинг трансфер мақсадига айланди.
Турин клуби ўтган ёзда франциялик футболчини қўлга киритишга уриниб кўрди, аммо "болғачилар" футболчи учун курашда ғалаба қозонишди, у "Ницца"дан сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олинганди.
Sky Sports хабарига кўра, атиги олти ой ўтгач, Тодибо "Вест Хэм"ни тарк этишга қарор қилди. "Ювентус" 25 ёшли футболчини сотиб олиш опсияси билан ижарага олишга тайёр.
Жан-Клер Тодибо жорий мавсумда лондонликлар сафида 15 та ўйин ўтказган.













