Душанба куни "Барселона" билан узоқ кутилган беш йиллик шартномага қўла қўядиган бразилиялик истеъдод соҳиби Неймар "Реал"га қарши ўйинларда иштирок этишдан фахрланишини яшириб ўтирмади. 21 ёшли хужумчи қироллик клуби билан бўлажак ўйинларда ғалаба қозонишга умид қилмоқда.
"Криштиану Роналду - буюк футболчи. Бундай ўйинчиларга қарши тўп суриш мен учун шарафли бўларди. Умид қиламанки, "Реал" билан ўйинларда ғалаба биз томонда бўлади", дейди Неймар.













