Дортмунднинг "Боруссия" клуби Бундеслигада 11-ўринга тушиб кетди.
Нури Шахин истеъфога чиққанидан кейин вақтинчалик Майк Тулльберг қўл остига ўтган жамоа Германия чемпионатининг 19-турида "Вердер" билан дуранг ўйнади (2:2). Улар ўйин давомида икки голлик устунликни қўлдан бой берди. Ҳозирда "Боруссия" ҳисобида 26 очко бор.
Дортмундликлар Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сини ўтказиб юбориб, турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетди - Жерардо Сеоане жамоаси "Бохум"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 27 очко тўплаган ҳолда 8-ўринга чиқди. "Вердер" ва "Фрайбург" ҳам 27 балл билан мос равишда 9 ва 10-ўринларни эгаллаб турибди.
Чемпионат пешқадами "Бавария"дан "Боруссия" 22 очко ортда қолмоқда.
Бундеслиганинг навбатдаги турида Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Хайденхайм" билан сафарда ўйнайди. Учрашув 1 февраль куни бўлиб ўтади.













