Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Аканжи “Манчестер Сити”да дебют қилган Абдуқодир Ҳусановни ўйин давомида қандай руҳлантирганини айтди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” футболчиси Мануэл Аканжи Абдукодир Ҳусановнинг “шаҳарликлар” таркибидаги дебют ўйинига изоҳ берди.

“Ҳусанов учун ўйин унчалик муваффақиятли бошланмади аммо у ўзини аъло даражада тиклади. “Челси”га қарши биринчи ўйинни ўйнаш осон эмас. Биз уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик ва у яхши уддалади. Мен уни кучли футболчиларга қарши ўйинда мураккаб вазиятларга туширмасликка ҳаракат қилдим.

Мен уни руҳлантирдим ва унга ортиқча ўйламасликни, фақат олдинга интилишни айтдим. Масалан, кейинги ҳаракатида тўпни ортга, Эдерсонга узатиб хавфсизроқ ҳаракат қилишни ёки яккакурашларда ютиб, ишончни қайтариш кераклигини таъкидладим”, дейди Аканжи.

Бундан ташқари ҳимоячи ўзбекистонлик футболчи инглиз тилини яхши тушунишини маълум қилди.

“У инглиз тилини француз тилига қараганда яхшироқ тушунишини айтди, шунинг учун мен у билан инглиз тилида гаплашаман. Менимча, у инглиз тили кўникмаларини яхшилайди — бу айниқса марказий ҳимоячилар учун муҳим. У кўп нарсани тушунади, аммо ҳозирча ўз фикрларини етказиб бера олмаяпти. Тез орада бу ўзгаради”, деди швейцариялик футболчи.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 23-тур доирасида бўлиб ўтган “Челси”га қарши ўйинда (3:1) илк бор “Манчестер Сити” сафида майдонга тушди. 2-дақиқада унинг хатосидан сўнг “Челси” ҳисобни очди. Аммо кейинчалик футболчи ишончли ҳаракат қилди ва “аристократлар”нинг кўплаб ҳужумларини қайтаришда асосий рол ўйнади.

Учрашувда Гвардиола шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, АПЛда 4-ўринга кўтарилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:01, 27.01.2025.
Ўқилди: 8307 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.