"Ювентус" бош мураббийи Тьяго Мотта яқин орада истеъфога чиқарилмайди.
Жамоанинг А сериядаги муваффақиятсиз натижалари фонида “кекса синёра”нинг 42 ёшли мутахассисдан ажралиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ОАВда тарқалди.
Журналист Риккардо Мелонининг фикрича, “Ювентус” раҳбарияти Моттани тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Клуб тўғри қарор қабул қилганига ишончи комил. Айни пайтда ишдан бўшатиш ҳақидаги гаплар ҳақиқатга ҳеч қандай алоқадор эмас.













