Кириш Регистрация
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон 3-0 Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург 0-0 Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК

«Насаф» сафардан ишончли ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

10-турда сафарда «Сўғдиёна» меҳмони бўлган «Насаф» жамоаси ишончли ғалабага эришишди.

Хабарингиз бор Жиззахдаги стадионда капитал таъмирлаш ишлари бораётганлиги сабабли «Сўғдиёна» футболчилари уй учрашувларини вилоят марказидан 60 километр узоқликда жойлашган Зоминдаги Марказий стадионда ўтказмоқда. Гарчи учрашув вақти 17:30 да белгиланган, ҳаво ҳарорати +35 даража атрофида бўлсада, Марказий стадоннинг барча ўриндиқлари маҳаллий мухлислар томонидан банд этилди.

Ўйиндан олдин ҳар иккала жамоа таркибида кичик муаммолар бор эди. Дисквалификацияси туфайли Суҳроб Бердиев ва Илҳом Комилов жамоасига ёрдам бера олмаса, меҳмонлар сафида аввалги турда кичик жароҳат олган ҳужумчи Илҳом Шомуродов майдонга туша олмасди.

Учрашув меҳмонларнинг устунлиги остида бошланди ва 9-дақиқадаёқ  ҳисоб очилди. Иқтидорли ярим ҳимоячимиз Шоҳруҳ Гадоев чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва унинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб тўрга йўл олди -0:1. Таъкидлаш жоиз бўлса, ушбу гол Шоҳруҳнинг «Насаф» таркибида навбатдаги суперголларидан бири бўлди. Моҳир ярим ҳимоячи бундан бир неча тур илгари Наманганда «Навбаҳор»га қарши ўйинда ҳам деярли шу тахлит гол уриб ҳисобни очганди. Голдан кейин ҳам ташаббус тўлиқ Рўзиқул Бердиев шогирдлари томонида бўлди. Улар кескин ҳужумлар уюштириш билан бирга мезбонларга умуман ҳужум қилиш имконини беришмади. 38-дақиқада қаршиликларнинг тезкор қарши ҳужуми яна гол билан якунланди. Ўнг қанотдан Артур Геворкян тўпни ҳужумдаги шериги Азамат Алланиязовга идеал тарзда етказиб берди. Гарчи рақиб ҳимоячиси ёш ҳужумчимизга гол уришга бироз ҳалақит қилган бўлсада Азамат осонлик билан Меленчук қўриқлаётган дарвозани яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Бўлимнинг сўнгги сонияларида эса Хуршид Йўлдошевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси эсда қолди, холос.

Иккинчи бўлим мезбонлар устунли билан бошланди. 54-дақиқада Алланиязов ҳужумдаги шериги Зоҳид Абдуллаевнинг рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Зоҳиднинг дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган зарбаси устун олдидан ўтиб кетди. Гарчи иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа аъзолари кўплаб ҳужумлар уюштиришсада, биринчи бўлимдаги ҳисоб ўзгармай қолди ва жамоамиз муҳим уч очкони қўлга киритди.

ЎзПФЛ, 10-тур.
31.05.2013
СЎҒДИЁНА – НАСАФ  0:2 (0:2)
Зомин. Марказий стадони.
Голлар: 0:1 — Шоҳрух Гадоев (9), 0:2 — Азамат Алланиязов (35).
«Сўғдиёна»: 1. Александр Меленчук (с), 2. Жаводулла Ибрагимов (17. Санжар Рашидов, 59) 4. Асилжон Бегимқулов, 5. Илёс Қурбонов, 6. Муроджон Тошматов, 9. Хуршид Йўлдошев, 13. Жалил Кимсанов (25. Сардор Қаҳҳоров, 19, 21. Акмал Абдураҳмонов,46), 19. Сирож Ҳамроев, 22. Ориф Мамажонов, 24. Элёр Орипов, 41. Аюбхон Номонов.
Захирадагилар: 16. Ширинбой Абдуллаев, 7. Расул Ҳайитов, 14. Ренат Байрамов, , 20. Дурбек Умаралиев.
«Насаф»: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 15. Зоҳид Абдуллаев (34. Фарруҳ Сайфиев63) , 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (33. О. Ҳамробеков,89), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 41. Азамат Алланиязов (77. Суҳроб Неъматов,81).
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 3. Р.Бердимуродов, 8. М.Камолов, 19. Э.Бойматов.
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов, равил Шояхметов, Набижон Рўзимов, Аъзам Чориев.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 19:40, 31.05.2013.
Ўқилди: 5285 марта.
Фикрлар: 67 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.