Галено Саудия Арабистони лигасига ўтишга яқин турибди.
"Ал-Аҳли" 27 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олиш борасида "Порту" билан музокаралар олиб бормоқда.
Трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Жорий мавсумда Галено Португалия чемпионатининг 18 та учрашувида 8 та гол урди.